Ассалому алайкум! 1. таҳорат пайтида мен катта васвасага дучор бўлиб қолганман, яъни буеримни ювмадимми ёки сув етиб бордими ёки ёқ ва шунга ўхшаш кўпгина васвасалар узоқ муддатда ва хаддан зиёд кўп сув ишташга сабаб бўляпти. Буни олдини олиш учун сабр ва илм керак. Мен нима қидишим керак? 2. Таҳоратда юз юваётганда пешонадан қуйса, ўша сув юзни маълум бир қисмига тарқалади лекин орада жойлар қолиб кетади. Шу жойларни қўлни юзга суртсам юз ювиладими. 3. Худди шундайларни қўлларни ва юзларни юваётганда қилсам бўладими? 2чи ва 3чи саволларни янада тушунтириш учун: масалан қўлни тирсаги билан бутун сувга киргизмасдан, тирсак томон сув тўлилиб ва иккинчи қўлни суртса бўлдику тўғрими? Саволни туўунтириб бераололмаган бўлсам узр! Жавоб учун олдиндан катта раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! 1). Васвасанинг ечими унга парво қилмасликдир. Ушбу тавсияга амал қилсангиз, албатта ундан қутуласиз.
2-3). Ҳа. Ўша ўриндан сув томиб турадиган даражада сув тегса кифоя. Валлоҳу аълам!