Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума куни ғусл қилиш суннати муаккадами?

09:34 / 01.10.2019 | S | 2621
Ассалому алайкум! 1). Жумъа куни ғусл қилиш суннати муаккадами? 2). Санаторияларда ётилганда, физиотерапияларга ўхшаган личенияларга чиқилади ва ўша ерда киндикдан тиззагача бўлган аврат жойларни очишга тўғри келиши мумкин. Ўша хонада, личенияни қилувчи медсестра ёки шифокор аёлдан бошқа аёллар ҳам бўлса уларнинг ҳам кўзи тушиши мумкин бўлса, шундай ҳолатда киндикдан тиззагача бўлган авратни очиш жоизми? Уларга чиқиб туринг деёлмаймиз, улар ҳам личения олаётган бўладид.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Суннати муаккада даражасида эмас. 

2). Баъзи бир тақвони маҳкам ушлаган кишилар ҳам даволаниш масканларида шу каби ҳолатга рўбарў бўлишади. Эркак массажчилар турганида аёлларга мурожаат қилишади. Баъзи бир онахонларни эркак массажчиларга мурожаат қилганини кўриб афсусланасан. Икки жинс бўлган одамлар ўртада никоҳ бўлмаса бир бирига қўл теказишлари шаръан жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat