Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайтон ҳақида ҳадис

07:23 / 30.10.2015 | Sardor Niyazov | 3450

Ассалому алайкум! Фозил қорининг Мусо алайҳиссалом ва шайтоннинг суҳбати ҳақида айтган ҳадисни эшитганман. Яна бир инсоннинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва шайтоннинг суҳбати ҳақида ҳадисларни эшитганмиз. Шу ҳадислар саҳиҳми ёки тўқима?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

ذكره السيوطي في الدر المنثور ونسبه لابن أبي الدنيا في مكايد الشيطان: عن ابن عمر قال: لقي إبليس موسى فقال: يا موسى أنت الذي اصطفاك الله برسالاته وكلمك تكليماً... إذا تبت، وأنا أريد أن أتوب فاشفع لي إلى ربي أن يتوب علي، قال موسى: نعم، فدعا موسى ربه فقيل: يا موسى قد قضيت حاجتك، فلقي موسى إبليس، قال: قد أمرت أن تسجد لقبر آدم ويتاب عليك، فاستكبر وغضب وقال: لم أسجد له حياً أسجد له ميتاً...؟ ثم قال إبليس: يا موسى إن لك علي حقاً بما شفعت لي إلى ربك، فاذكرني عند ثلاث لا أهلكك فيهن: اذكرني حين تغضب فإني أجري منك مجرى الدم، واذكرني حين تلقى الزحف فإني آتي ابن آدم حين يلقى الزحف فأذكره ولده وزوجته حتى يولي، وإياك أن تجالس امرأة ليست بذات محرم فإني رسولها إليك ورسولك إليها.
Мусо алайҳиссаломнинг иблис билан бўлган суҳбатларини имом Суютий “Дуррул мансур” китобларида зикр қилиб, Ибн Абуддунё “Шайтон ҳийлалари” деган китобда зикр қилганлигини айтган. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : “Шайтон Мусо алайҳиссаломга йўлиқиб : “Эй Мусо Аллоҳ таоло сизни росулликка танлаган ва сиз билан бевосита сўзлашган. Мен тавба қилишни хоҳлайман. Роббим менинг тавбамни қабул қилишига сиз шафоатчи бўлсангиз” деди. Мусо алайҳиссалом : “Майли” дедилар ва роббисига дуо қилдилар. Шунда у зотга : “Эй Мусо ҳожатингни адо қилдинг” дейилди. Мусо алайҳиссалом Иблисга йўлиққанларида : “Одам алайҳиссаломнинг қабрларига сажда қилишга буюрилиндинг. Шунда сенинг тавбанг қабул бўлар экан” дедилар. Шайтон мутакаббирлик қилди ва ғазаб қилиб, “Тириклигида сажда қилмаган, ўлганида сажда қиламанми” деди. Сўнгра : “Эй Мусо мен учун роббинга шафоатчи бўлганинг учун зиммамда сенинг ҳаққинг бор. Уч ўринда мени зикр қилсанг сени ҳалок қилмайман. Ғазабинг чиққанда эслагин, чунки мен сенинг қон юрадиган томирингда юраман. Душманга йўлиққанингда эслагин, чунки мен ўша вақтда одам фарзанди олдига келиб, уни боласи ва хотинини эсига соламан. Охир оқибат у жангдан қочади. Марҳраминг бўлмаган аёл киши билан ўтиришдан сақлан, чунки мен унинг сенга, сенинг унга воситачинг бўламан” деди”.
Бу қиссани Ибн Асокир “Димашқ тарихи” деган китобда зикр қилган. Имом Ғаззолий “Эҳё”да, Ибни Жавзий “Талбису иблис” китобларида зикр қилишган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шайтон билан суҳбатлари тўқимадир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat