Ассалому алайкум! Тўғрисини айтсам бу саволни беришга юзим хам бетламаябти, ёзишга қўлим хам бормаяпти. Инсон умуман ўзи истамаган холда Аллоҳ таолони ва Мухаммад (С.а.в) ёмон хаёлларга қўшиб ўйлашлиги бу учун чин дилдан кечирим сўраб тавба қилишлиги ўтадими? Тўғриси очиқроқ ёзардим бунга қўлим бормади. Худдики ичимда икки киши бўлиб қолгандайман, тўғриси ўзим билан олишиб жудаям чарчадим. Бу билан диндан чиқиб қолмадимми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз олишманг. Нима хаёл келган тақдирда ҳам тинмасдан Роббиғфир варҳам ва анта хойрурроҳимийн ни такрорлайверинг. Валлоҳу аълам!