Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, анча йиллардан буён намоз ўқийдиган танишларимдан эшитишимча шом вақти у кирганидан сўнг 30-35 дақиқагача экан. Бу гап қанчалик тўғрилигини билиш учун намозга доир манбалрни ўқиганимда шом вақти қуёш ботганидан қизил шафақ йўқолгунгача экан. Ман Жиззах шаҳрида яшайман бизда қуёш унча катта бўлмаган ва шаҳардан унчалик узоқ ҳам бўлмаган тоғ ортига ботади ва бунда ростдан ҳам қизиллик шу вақт оралиғида йўқолади ва баланд уйларнинг кўплиги буни аниқ билишга халақит беради. Ман ўқишдан қайтгунча бу қисқа муддат айрим ҳолларда ўтиб кетади ва ман унинг қазосини ўқийман. Аммо бир куни шаҳардан унча узоқ бўлмаган кенг далага борганимда қизиллик хуфтон вақти киргунгача йўқолганини кўрдим. Намоз вақтини кўрсатувчи шом вақти қачонгача эканлиги кўрсатилмаган. Илтимос манга унинг аниқ вақтини линик ташламасдан ёзсангиз бу ман учун жуда муҳим! Қазо қилиб ўқиган намозларим нима бўлади? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шомнинг вақти хуфтоннинг аввалги вақти киргунча давом этади. Валлоҳу аълам!