Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳи сағира қилиш қандай амал?

18:03 / 17.11.2021 | Abror Muxtor | 1163

Ассалому алайкум! 1. Маълумки гуноҳи кабира қилиш ҳаромдир. Гуноҳи сағира қилиш қандай амал? Макруҳми? 2. Биз ўзбекларда ўзидан ёши катталарга исмига ака қўшиб чақиради. Агар ўзидан катта инсонни исмига ака қўшмаса гуноҳкор бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Гуноҳи сағираларнинг ҳам турлари бор, баъзилари макруҳи таҳримий, баъзилари эса макруҳи танзиҳий. Банда сағира гуноҳларни ҳаргиз енгил санамаслиги керак, чунки уларга бепарво бўлишлик ва одатланиш уларни кабирага айлантиради.
2). Агар бу иш билан катталарга беҳурматлик ҳосил бўладиган бўлса одобсизлик бўлади. Чунки динимиз кичикларга раҳм қилиш ва катталарни ҳурмат қилишга буюрган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ёши улуғ бир чол Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ирода қилиб келди. Қавм унга йўл очишда кечикиб қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кичкинамизга раҳм қилмаган, каттамизни улуғламаган биздан эмас», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Исломда катта ёшдаги кишиларни ҳурмат қилиш юксак одоб намунаси ҳисобланади. Мўмин-мусулмонлар қадимдан кексаларнинг ҳурматини жойига қўйганлар.Бу ишга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари асос солганлари ва бош бўлганлари ушбу ҳадиси шарифдан ҳам кўриниб турибди.
У зот алайҳиссалом катта ёшдаги одамга йўл очишда кечикиб қолингани учун саҳобаларга танбеҳ бердилар ва:
«Кичкинамизга раҳм қилмаган, каттамизни улуғламаган биздан эмас», дедилар».
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Катта ёшдаги кишиларни кўрганда тезроқ уларга ёрдам беришга ҳаракат қилиш лозимлиги.
2. Кичкина болаларга нисбатан раҳм-шафқатли бўлиш мусулмонликнинг аломатларидан экани.
 3. Катта ёшли кишиларни улуғлаш, уларнинг ҳурматини жойига қўйиш мусулмонликнинг аломатларидан экани. (“Кексаларни эъзозлаш” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat