Пул сотиш ва сотиб олиш ҳалолми ёки ҳаромми? агарда бу фаолиятни ҳизмат курсатиш деб қаралсачи?1сум пулни 90 тийинга ёки тескари эвазга савдо қилиш қандай? ёки 1 АҚСҲ долларини чэтга юбориб бу ерда эвазига нақд пул ва озроқ фоиз миқдори олишчи? Сотувч ва сотиб олувчилар ҳукми қандай?раҳмат!АЛЛОҲ барчамиздан рози булсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу гап кўп марта айтилди. Пул сотишни саррофлик дейилади. Бир хил пулни бир тарафини оз, иккинчисини кўп килиб алмаштириб бўлмайди. Икки хил пулни кийматига караб алмаштириш доимо бўлиб келган.