Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ! Ҳазрат ўтган галги саволларим тушунарсиз бўлганлиги учун узр сўрайман.Саволим қисқача: - Таҳорат олинаётган вақтда бадан (қўл ёки оёқ)дан қон чиқса, таҳоратни бошидан олиш зарурми? Таҳоратни олиб бўлгандан кейин қон чиқса-чи? Бундай пайтда нима қилмоқ даркор?Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Амин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қон тарқалган жойга нажас теккан бўлади. Қон тарқалса, ўша ерни ювиб, кейин яна чиқмаса, тоҳаратни давом эттириб кетилаверади. Кейин чиқса, тоҳарат кетган бўлади ва уни янгитдан қилинади.