Ассалому алайкум! Алхамдулиллоҳ 5 махал намоз ўқийман ва халол ва харомнинг фарқига борганимга унча кўп бўлмади. Бизнинг катта боғимиз бор, лекин баракали эмас. Деярли хар йили зарар билан чиқамиз. Ўйлаб қарасам ушбу боғни пора ҳисобидан сотиб олган эканмиз. Кимдан ва қанча олингани эсимда хам йўқ. 12-13 йиллар бўлди бу воқеага. Нима қилсам боғим менга халол бўлади? Мен хаққини еган инсонлар эсимда йўқ шу пулларни қандай қайтарсам бўлади? Бирон йўли борми?
– Ва алайкум ассалом! Аввало олганларингизга қайтариб берасиз. Олганларингизни билмасангиз савоб умид қилмасдан боғнинг қийматини улар номидан фақир-мискинларга садақа қиласиз. У Аллоҳ таолонинг ҳузурида омонат бўлади, қиёмат куни эгалари сўраганида берасиз. Валлоҳу аълам!