Баъзи биродарларимиз билан қучоқлашиб саломлашганимизда саловат айтадилар.Бу иш қандай амал? Ўзларидан бу ишингиз нимага асосан деб сўрагани хижолатдаман очиғи.Агар бу иш шариатда бор бўлса, уни қандай қилишимиз яхшироқ бўлади?Аллоҳдан барчамизга офият сўрайман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Шаръий кўрсатмаларда сўрашганда саловот айтилсин деган гап йўқ. Одамлар ўзларича кўпроқ солавот айтиш мақсадида шундай қилган бўлишлари мумкин.