Ассалому алайкум! Бир велосипедимни сотиб олишга одам келганида, иккинчи велосипедимни кўриб, ўшанга қизиқиб қолди. Мен уни "4 хафтадан кейин сотмокчиман. Нархи шундай бўларди" деб айтдим. Унда у киши бўпти, мен унда шунисини кутаман, деб биринчи велосипедимни олмасдан кетти. Кетганидан кейин лекин ўша велосипедни бунақа арзонга сотгим келмаслиги хаёлимга келди. Устига яна 30% нархидан қўшиб сотгим келди, чунки у ростдан хам зўр велосипед. Ёнига лампочкалари ва савати билан сотаман. Шуни энди бошида айтган нархига сотишим керакми? Ёки нархини кўтаришим хам мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Муайян нархда савдо қилишга ваъда бериб қўйган бўлсангиз унга вафо қилинг. Валлоҳу аълам!