Ассалому алайкум! Одамлар орасида кўп тарқалган гап «Табиат бeрган инъоми, Табиатнинг туҳфаси» шу ва шунга ўхшаш гапларнинг ҳаммаси ширк гапларми? Ёки бу ерда илмим eтмаган бирор нарса борми? Жавоб учун олдиндан минатдорчилик билдираман.
Ва алайкум ассалом! Бу нарса гапирувчининг эътиқодига боғлиқ. Агар “Ҳар бир неъматнинг эгаси Аллоҳ, мажозан табиатга нисбати бералади. Худди ёқмайдиган овқатни еган киши “фалон овқат қорнимни оғритиб қўйди” дегани каби” бўлса, зарари йўқ. Чунки бу каби гаплар ҳар қадамда учрайди. Мабодо Аллоҳни инкор қилиб, “Берувчи ҳақиқатан табиат” деб билса, сиз айтган бўлади. Валлоҳу аълам!