Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ёрдам сўраб

00:00 / 07.09.2011 | eski savollar | 2426
Хурматли Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари. илтимос, бир нарсага аниқлик киритишимда ёрдам беринг. Бир воқеа бунга сабаб бо'лди: мани ёшим 21 да.бир куни бир танишимиз (ёши мандан анча катта бо'лган, ман уларни амаки дейман) одам айтдиларки, "одамни уни қилган гуноҳларини юзига солиш о'рнига унга Аллоҳни танитиш керак. Шунда у о'зи бу гуноҳлардан сақланиб боради. Бугунги кунда ҳам Дунёда шундай одамлар борки шу илм билан шуг'улланадиган (яъни Аллоҳни сифатлари ила таниб борадиган) уларнинг ҳаёти ҳудди саҳобаларникидек. Агар улар биргликда дуо қилсалар ҳатто Ер шарини шаклини о'згартириб юборадилар. Уларга бирор савобли ишни қилинг дейиш шарт эмас, улар о'злари билиб қилишади. Бу таълимотни асосчисини китоблари неччи йилдан бери текширилмоқда. Чунки унда пайг'амбаримиз с.а.w даврларида мавжуд бо'лган лекин ҳозиргача бошқа ҳеч қаерда келтирилмаган саҳобалар ҳақида ҳам маълумотлар бор. Чунки улар пайг'амбаримизнинг о'зларидан бориб илм о'рганганларда" - дедилар. Ман ҳайрон бо'либ со'радим, у киши ким? Айтдиларки :"у киши Маҳди. Имом Маҳди. У кишини таълимотлари шундай Аллоҳни таниб борасан таниганинг сари гуноҳ иш қилмай кетаверасан. " - Ундан баттар ажабландим ва : "Имом Маҳди дажжолга қарши уруш қиладиган одамми?" . Айтдилар: "Ҳа, Дажжол билан ҳам урушиб бо'лдилар, энди бу ёг'ига қиёматни кутамиз. У киши охирги авлиё бо'ладилар. Охирги пайг'амбар келди, охирги авлиё ҳам келиб бо'лди." - шу гаплардан кейин бу одам анча ното'г'ри гаплар айтаяптилар чог'и деб о'йладим. Лекин илмим етмагани боис, ортиқ баҳслашмадим.Ахир дажжол чиқса биз билмасмидик деб ҳам о'йлаб қолдим. Илтимос аниқлик киритинг бу кишини айтган гаплари ҳақиқатми ёки ё'қ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- У одам айтган гаплар нотўғри. Ҳар бир мусулмон унга гап айтаётган одам кимлигига назар солиши керак. Одамлар ичида дин ҳақида гап айтишга илми етадиган киши бўлса, эшитиш, бўлмаса, йиғиштириш керак.- Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга фақат амир ёки маъмур, ёки риёкор томонидангина гапирилади», дедилар». Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.Бу ҳадиси шарифда мусулмон жамиятида мусулмонлар оммасига ваъз-насиҳат, илмий суҳбат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ва бўлмаган кишилар ҳақида сўз кетмоқда. Исломий жамиятда мусулмонларга Исломни яхши билган, тақводор, илмли, ақл-фаросатли ва бир қанча етук сифатларга эга бўлган ҳақиқий мусулмон киши амир бўлади. Биринчи навбатда мусулмонларга амри маъруф, наҳйи мункар, ваъзу насиҳат қилиш ҳуқуқига ўша амир ҳақли бўлади.Иккинчи ўринда эса, маъмур – ҳақли томондан, масъул киши тарафидан шу ишга амр қилинган шахс ҳақли. Бундоқ шахслар шаръий илмларни тўлиқ ўрганиб, расмий ижозат-шаҳодатнома ёки маълум ва машҳур уламоларнинг рухсатини олган бўлиб, мусулмонларга ваъз-насиҳат, иршод, амри маъруф ва наҳйи мункар қилишлари мумкин. Агар мазкур сифатларга эга бўлмаган кишилар бу ишни қилсалар, ўзларини билимдон кўрсатиш учун риёкорлик қилаётган бўладилар. Шу йўл билан мусулмонлар ичида обрў қозонмоқчи, уларнинг ишончига кирмоқчи бўладилар. Аслида эса, алдамчилик қиладилар. Мусулмонликни қуруқ гап билан эмас, чин ихлос билан, Исломга амал қилиш билан тарғиб қилиш лозим.Афсуски, ичимизда шу қабилдаги риёкорлар жуда ҳам кўп. Оқкўнгил мусулмонлар ҳақиқий олим ким, риёкор-қаллоб ким – буни яхши билиб олишлари керак. Бунинг учун Исломни ўрганиш, ҳақ-ноҳақ гапларни фарқлай билиш, ҳақиқий уламоларга қулоқ осиб, риёкорлардан сақланиш керак. Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу ҳақидаУмму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Бир халифа ўлганда ихтилоф бўлади. Аҳли Мадийнадан бир киши Маккага қочиб чиқади. Бас, унинг олдига аҳли Маккадан одамлар келиб, ўзи истамаса ҳам, уни чиқариб, Рукн ва Мақом орасида унга байъат қиладилар. Унга қарши Шомдан аскар юборилади. Уларни Макка ва Мадийна орасидаги сайҳонликда ер ютади. Қачон одамлар ўшани кўрганларида унинг олдига Шомнинг Абдоллари – авлиёлари ва аҳли Ироқнинг яхшилари келадилар ва унга байъат қиладилар. Сўнгра, қурайшдан тоғалари Бани Калбдан бўлган бир киши чиқади. Бас, у(Маҳдий) аларга қарши аскар юборади ва уларга ғолиб келади. Ана ўша Калбнинг аскаридир. Калбнинг ўлжасига ҳозир бўлмаган ноумиддир. Кейин у (Маҳдий) молни тақсим қилади ва одамлар орасида Набийлари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига амал қилади. Ислом ер юзида қарор топади. У етти йил қолади. Сўнг, вафот этади ва мусулмонлар унинг жанозасини ўқийдилар», – дедилар».Абу Довуд ривоят қилган. Абу Саъийдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набийимиздан кейин бирор нарса бўлишидан қўрқиб Набиюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадик. Бас, у зот:«Албатта, менинг умматимда Маҳдий бордир. У чиқиб беш ёки етти ёки тўққиз яшайди», – дедилар.«У нима?» – дедик.«Йиллар. Унга бир одам келиб «Эй, Маҳдий! Менга бер! Менга бер!» – дейди. У унинг кийимига кўтаришга кучи етганичани ҳовучлаб солиб беради», – дедилар».Термизий ривоят қилган.Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу ҳақлариа мусулмон уламолар орасида қадимдан у кишининг охири замонда чиқишлари борасида кўпгина баҳслар ўтган. Бу баҳслар натижаси турлича бўлиб чиққан.Шийъа мазҳабидагилар имом Маҳдийни–Маҳдий мунтазар-интизор бўлиб турилган Маҳдий дейишади. Аҳли сунна ва жамоа мазҳабидаги уламолар бу масалада ўзаро алоҳида баҳс юритганлар. Баъзи уламолар, бу борада келган барча ҳадислар заифдир, деганлар. Булар озчилик бўлиб, уларнинг кўзга кўрингани Ибн Халдундир.Кўпчилик уламолар, Маҳдий розияллоҳу анҳу ҳақидаги ҳадиси шарифлар катта саҳобалардан улуғ муҳаддислар томонидан ривоят қилинган, дейдилар. Бу ҳақдаги ҳадиси шарифларни Имом Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Тобароний, Абу Яъло, Баззоз, имом Аҳмад ибн Ҳанбал, ал-Ҳоким ва бошқалар ривоят қилган. Ана ўша ҳадиси шарифлардан бир қисмини юқорида ўрганиб чиқдик. Уларнинг баъзиларида имом Маҳдий розияллоҳу анҳунинг номлари очиқ-ойдин тилга олинган бўлса, бошқаларида ишора қилинган. Уларни солиштириб чиқадиган бўлсак, бир неча умумий хулосалар чиқаришимиз мумкин:Охири замон бўлганда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оли байтларидан, Ҳазрати Али ва Биби Фотима розияллоҳу анҳумоларнинг ўғиллари имом Ҳасан розияллоҳу анҳунинг наслидан имом Маҳдий розияллоҳу анҳу чиқадилар.Имом Маҳдий розияллоҳу анҳунинг чиқишлари қуйидагича бўлади: Бир халифа ўлганда мусулмонлар ўртасида ихтилоф бўлади. Аҳли Мадийнадан бир киши Маккага қочиб чиқади. Бас, унинг олдига аҳли Маккадан одамлар келиб, ўзи истамаса ҳам, уни чиқариб Рукн ва Мақом орасида унга байъат қиладилар. Ана ўша киши Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу бўладилар.Имом Маҳдий розияллоҳу анҳуга қарши Шомдан аскар юборилади. Шомдан юборилган аскарларни Макка ва Мадийна орасидаги сайҳонликда ер ютади. Қачон одамлар ўшаларни ер ютганини кўрганларида Имом Маҳдий розияллоҳу анҳунинг олдига Шомнинг Абдоллари–авлиёлари ва аҳли Ироқнинг яхшилари келадилар ва унга байъат қиладилар. Сўнгра, қурайшдан тоғалари Бани Калбдан бўлган бир киши чиқади. Бас, Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу уларга қарши аскар юборади ва уларга ғолиб келади. Кейин Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу молни тақсим қилади. Сўнгра, Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу одамлар орасида Набийлари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига амал қилади. Ислом ер юзида қарор топади. Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу зулм ва жаврга тўлган ер юзини адолат ва инсофга тўлдиради.Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу молни сочади, уни санамайди. У кишининг даврларида молу мулк кўпайиб кетганидан ва ўзлари сахий бўлганларидан шундоқ бўлади.Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу халифа бўлган ҳолда етти йил қоладилар. Сўнг, у киши вафот этадилар ва мусулмонлар у зотнинг жанозасини ўқийдилар.Имом Маҳдий ҳақида сизга сафсата сотган одамга ўхшаш одамлар ҳам кўплаб ёлғонларни тўқишади. Уларнинг ҳеч бирига қулоқ солмаслик керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat