- Ҳийлаи шаръий деганда гуноҳдан қутилиб қолиш ёки ҳаққа эришиш учун ўйлаб топилган услублар тушунилади. Мисол учун, бир киши отдан тушсам хотиним талоқ бўлсин, деди. Кейин ўзи оғир ҳолатда қолди. Уни фақиҳнинг ҳузурига олиб боришди. Фақиҳ, бу одамни оти билан дарахт олдига олиб боринглар, отдан дарахга ўтсин ва ерга тушсин, деди. Шу билан ҳалиги одамнинг хотини талоқ бўлмаслиги учун шаръий ҳийла топилди. Шу каби гуноҳдан асраниш ва ҳаққа эришиш бобидаги ҳийлалар жоиз.- Аммо гуноҳга ва ноҳақликка сабаб бўладиган ҳийлалар жоиз эмас. Мисол учун, бир киши жамоат намозига боришдан қочиб сармсоқ еб олса, гуноҳкор бўлади.