Ассалому алайкум! Бир қариндошим бор. Аёли билан қаттиқ жанжаллашган пайитда минг талоқ деб чиқиб кетибди. Хозир уйга бормай бошқа жойда яшамоқда. Аёли “нимаси у минг талоқ, 3 талоқ қўйганга тенгми ёки қайтадан никох ўқтирсак бўлаверадими” деб билмай турибди.
– Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобидан иқтибос:
Агар талоқни шиддат, узунлик ёки кенглик билан васф қилса ёхуд уни шуларга далолат қилувчи нарсаларга ўхшатса, учни ният қилган бўлса, ўша, бўлмаса, бир боин талоқ тушади.
Агар эр хотинига: «Сени шиддатли», «қаттиқ», «энг катта», «энг узун», «энг кенг талоқ қўйдим» деса, ёки «тоғдек», «мингдек талоқ қўйдим» каби лафзларни айтса, унинг нияти сўралади. Агар «Уч талоқни ният қилган эдим», деса, уч талоқ тушади. Икки талоқ ёки бир талоқни ният қилган бўлса, бир талоқ тушади. Бу ҳолатда икки талоқ тушиши мумкин эмас. Агар «юз», «минг», «қум талоқ қўйдим» деса, уч талоқ тушиб, учтадан ортиғига гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!