Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳулқ-ҳақида ХАДИЪ

00:00 / 21.09.2007 | eski savollar | 2866
Ассаламу Алайкум. Шайҳ Мухаммад Содиқ Хазртлари. Сизга бир Ҳадис ва 11-холатмни келтираман. Илтимос вақт ажратиб коъриб берсангиз. Сал шошилинч эди.Ёшим йигирма-бирда мени қийнаётган нарса оъзимнинг ёмон ҳулқлилигимдир. Беадаблигим сабабли қаерга борсам,оъша ерда ёмон тасурод қолдиришим,одамлардан танбеҳ эшитишим,уларнинг назардан қолишим,мен учун одат боълиб қолди. шу сабабли одамови боъп қоганман. Мен одоб аҳлоқ ва бошқа ҳилдаги китоблардан озимга ёълқидираман. Лекин бир ҳадисни эшитиб энди менга бу ҳулқум қабримгача ҳамрох деб оъйладим. Ҳадишда келишича Росулуллоҳ Соллоллоҳу Алайҳи Васаллам марҳамат қилиб айтадиларки &лт;&лт;бир тоғ орнидан боъшқаерга коъçҳиб қолибди дейилса ишониг. Аммо бир инсонниг (Аллоҳ, тугíлганидан кейин балки ундан аввал ёзиб юқтириб қоъйган) ҳулқи (ҳарактери) оъзгариб қолибди дейилса ишонманг!&гт;&гт; оъзимни ва ён атрофимни кузатиб туриб ҳадисни тоъғри эканлигини гувоҳи боълаяпман. Бунга мисол оъзимни сабирсизлигим,ҳаракатларимни совуқ ва палапартишлиги,айниқса ишқилаётиб ё овқат пайтида қоълимни оъзидан оъзи ҳартомонга ҳаракатланиб кетавериши,эсимми паслиги,қоърқоқ ва нодонлигим,коънглимнинг торлиги,тор фикирлашим ва чуқур тушуна олмаслигим,соъзларни одамларга аниқ равшан ва тиниқ айта олмаслигимни келтираман. Мен энди нима қилишим керак. Менинг Холатларим1-Холат Мен одамларга истасамҳам қоъшилиб уларга киришиб кетолмайман,хо улар яхши боълсин хо ёмон. Улар билан мулоқот пайтида мени нимадир босиб,тоъсиқ боълиб туради. Очилиб ҳазиллашиб бемалол соъзлашолмайман. 2-Холат мен кутилмаганда но керак жойда кераксиз соъзни айтиб бировниҳам оъзимниҳам уялтириб қоъяман. Буни қандай даволаса боълади. 3-Холат мен Одамлар мени ёқтиришларини,менга ён босишларини, соъзларимни инобатга олишларини,йлиб-югуриб ҳизматимни қилишларини,қисқа қилиб айтганда улар олдида буюк болишни хохлайман. Мен бу ёълда динни ва дунёвий билганларимни воситақиламан.илмдан мақсад Аллоҳни розилигини топиш эканлигини билсамҳам,калламга оъқиётган нарсаларимни одамларга яҳши коъриниш учун ишлатиш фикри кепқолаверади. Агар хоҳлаганим амалга ошмай қолса нимагадир менга оғир ботади. Буларни даволаса боъладими. 4-Холат яна мен ичи қора ҳасадгуйман. Одамларни бахтиёр гоъзал ҳаёт кечираётганларини коърсам ичим ёнибкетади. Коъпинча боъшқа инсонлар орнида бопқолишни истайвераман. буни давоси борми5-Холат Мен Аллоҳга ибодат қиламан оз боълсаҳам имоним бор номоз оъқийман роъза тутаман харомдан ҳазар қиламан. Аммо Аллоҳга коъпинча но шушкурлик қиламан, нимага мени бунчалик ҳор қилиб яратдиг деб тақдиридан норизо боъламан. Менга нажотбергин деб коъп дуолар қиламан аммо дуоларимни ижобат қилмай Аллоҳҳам мендан юз угургандек туюлади. баттар жарлик сари шоънғияпман. Буни қандай даволаш мумкин.6-Холат Мен васваса боъпқоганман. Доим бирор нимамни ёъқотиб қоъядигандек ваҳимада юраман. 7-Холат Мен бир ишни қилиб ё бир соъзни айтб боълиб кейин қайда ҳато қилдимдеб оъйлайвераман ёқ жойдан ҳато топиб оъзимни койишга тушаман. Кейин келгусида қиладиган ишимҳам хатосиз боълиши учун уни ҳар-ҳил варянтларини мийямда ҳисоблайвераман гоёки айтсам яна нуқсон боъладигандек ва шундайҳам боълади. Мийямга нокерак жойда бемани соъзлар саволлар кепқолади. Жавобни қайдан олсам экан деб оъйлайвераман. Мийямда сен аҳмоқсан,сен калта фахимсан деган соъз айланаверади. хотирам пасайиб рухим толиб кетади. Буниҳам даволаса боъладими. 8-Холат мен бир режа асосида иш қила олмайман. Ишларга жуда лаёқатсиз қарайман.Фикларим тез оъзгариб кетади. Агар одамлар бу ишдан коъра манабуниси яҳши дейишса дарров оъшанга қараб кетиб қоламан. бир фикирда мунтазам туролмайман. Жуда иродасизман9-Холат Мен ҳали уйланмаганман. Қоърққаним уйланадиган боълсам нима қиламан,аёлим билан қандоқ ҳаёт кечираман,тирик чилик нима боълади,унга ҳам сирбой бериб қоъйсаму ахмоқлигимни билиб қолсачи,мендан кунгли совиб менга итоат қилмай қоъйсачи,мени бу ҳарактеримга унча мунча қиз чидаши қийин қаниэди мени ҳечким уйланишга мажбур қилмаса деб оъйлайман.10-Холат Энг Асосий ва мени коъп изтиробга соладигани,юқорида келтирган ҳолатларимни барчаси отамдаҳам боълётганидир. Мен нодон боълсамҳам бази нарсаларга боъшқалардан коъра коъпроқ ақлим етади. Жумладан агар мендаги ҳолатлар боъшқа инсонда боълаётган боълса буни сезаман. Айниқса отам билан бирга анчадан бери биргаман ва коъриб турубманки гапларим 200% тоъғри. Отам менданҳаб баттар аҳволдалар. Доим норизо ва гамгин боълиб юрадилар. Ҳолатларимизни бир-бирига таққослаб аҳволларига жудаҳам ачиниб кетаман. Уларни қандай туғирлаб қоъйишни оъйлайвераман. Мен оъзимники етмагандай уларниҳам ташвишларини оъйлайман. Ҳеч боълмаганда улар оъз оърниларини топволганларида эди,мен шундай қолсамҳам унча билинмаган боълардидеб оъйлайман. 10-холатни чуқурроқ муҳокама қилб берсангиз. 11-Холат Аҳири мийям сту берди. Дуҳтирларни айтишича мийядаги ҳужайралар ва қон айланиш системаси бузулган. Яқин бир йил ичида Жуда коъп муолажалар олдим. ҳозир бироз яхшиман лекин коънглим ҳани ҳамуз ҳаста. Мен тури туман кимёвий элиментладан чарчадим. Менга боъшқача дори керак. Мисол. чиройли соъз ва насиҳат коънглимга етибборади. Кейин уни оъзимга шиёр қилиб оламан. Мухтарам Шайх Хазратлари. Мен бу саволни анча вақт ичида тузиб сизга юборяпман. Жавобингиз мен учун коъп нарсани белгилайди. Менга юқоридаги Ҳадис ва 11-холатимни батафсил муҳокама қилиб берсангиз. Агар сизга дардимни дастирҳон қилиб юборган боълсам узур аммо бу ишлар одамни ақилдан оздириб қоъяркан,ҳатто оълсам бу азоблар тугайди деб оъйлайман. Жавобингизни интизор боълиб кутаман. Бу ердаҳам беадапилк қилиб қоъйган боълсам мингбоър узурсоърайман. Аллоҳдан ёрдам,Сиздан эса ҳаққимга дуо қилишингизни соъраб. Абдул Ахад

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ахлоқ «хулқ» сўзининг кўплиги бўлиб, инсонда шаклланадиган хулқ-атворни билдиради. Баъзи уламолар ахлоқни «ироданинг одати» деб таъриф қилган. Яъни, ирода ўзига бир нарсани одат қилиб олса, ўша ахлоққа айланган бўлади. Мисол учун, кишининг иродаси хайр -эҳсон қилишга азму қарорли бўлиб қолса, ўша карамли хулқ дейилади.Ислом динида ахлоқий тарбия диний тарбиянинг ажралмас қисми, десак муболаға қилмаймиз. Зеро, дин яхши деб ҳисоблаган ва даъват этган нарсалар эзгулик, ёмон деб ҳисоблаган ва ман этган нарсалар эса ёвузликдир. Шунингдек, дин буюрган, ҳаётда ва муомалада касб этишга тарғиб этган ахлоқ ва фазилатлар Ислом жамиятида қадрият, ҳусни хулқ ва маънавий фазилатлар ҳисобланади. Ахлоқий дунё ўз табиатига кўра динийдир. Ахлоқи ва муомаласи гўзал бўлмаган мусулмоннинг дини ҳам мукаммал ҳисобланмайди.Қадимдан ахлоқ илми уламолари «Одамдаги ахлоқлар унинг яратилишида қўшиб яратилган бўладими ёки киши ахлоқни кейин ўрганадими?» деган саволга жавоб беришда ихтилоф қилишган. Улардан баъзилари, яхши ва ёмон ахлоқ инсон яратилган чоғида қўшиб яратилади, ахлоқни кейин касб қилиб бўлмайди, деганлар. Бошқа бир гуруҳ ахлоқ илми уламолари эса, инсон туғилганда ҳеч қандай фазилат ёки разилатсиз туғилади, унда қандай хислат бўлса, туғилганидан кейин пайдо бўлади, деганлар.Ахлоқ илми уламолари эса, ота-онасида мавжуд бўлган баъзи ахлоқлар хамиртуриши инсонга онасининг қорнидаёқ пайтида ўтади. Аллоҳ бандани халқ қилиш чоғида ахлоқ қобилиятини қўшиб яратади. Инсон ўсиши жараёнида тарбия, муҳит ва одатланиш оқибатида у ёки бу ахлоқни ўзида ривожлантиради ёки йўқотиб юборади, дейдилар.Шунинг учун ҳам Исломда хулқни сайқаллашга алоҳида эътибор берилади. Бу иш ҳар бир мусулмон учун лозим ва лобуд ишлардан бири даражасига кўтарилади. Имом Ғаззолий «Яхши хулқ фазилати ва ёмон хулқ мазаммати ҳақида» сарлавҳаси остида ёзганларидан қисқартиш ила қуйидагиларни келтиришга ижозат бергайсиз:«Кўпинча, хулқнинг яхшилиги халқ билан бирга зикр қилинади. Фалончининг хулқи ҳам, халқи ҳам гўзал дейилади. Бу унинг ичи ҳам, сирти ҳам яхши деганидир. Хулқдан мурод ички суврат, халқдан мурод ташқи сувратдир. Зотан инсон жасад ва нафсдан иборатдир.Жасадни тан кўзи ила, нафсни қалб кўзи ила идрок қилинади. Уларнинг ҳар бирининг ўзига яраша шакли шамойили ва чиройли ёки хунук суврати бор. Қалб кўзи ила идрок қилинадиган нафс тан кўзи билан идрок қилинадиган жасаддан улуғдир. Шунинг учун ҳам, А-т. уни улуғлагандир ва:«Албатта, мен қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан башар яратгувчидирман. Бас, қачонки уни тўғрилаб бўлганимда ва ичига Ўз руҳимдан пуфлаганимда, унга сажда қилган ҳолингизда йиқилинг», деган (Ҳижр. 28 – 29 – оят).Бу оятда А-т. жасад лойга мансуб эканини ва руҳ Ўзига мансуб эканининг хабарини берди.Хулқ нафсдаги мустаҳкам ҳайъатдан иборат бўлиб, ундан амаллар фикр ва ўйлашсиз енгиллик ва осонлик ила содир бўлади. Агар амаллар яхши бўлса, яхши хулқ деб, ёмон бўлса, ёмон хулқ деб аталади.Баъзи бир дангасалик танасига сингиб кетган ва риёзатни ёқтирмайдиган кишилар худди ташқи сувратни ўзгартиб бўлмаганидек, ахлоқларни ҳам ўзгартишни тасаввур қилиб бўлмайди дейдилар.Бу мутлақо нотўғри гап. Агар ахлоқни ўзгартиб бўлмайдиган бўлса, ваъзу насиҳатларнинг маъноси бўлмас эди. Ўзимиз овлаб келинган ваҳший ҳайвонни уй ҳавонига айланаётганини кўриб туриб қандай қилиб ахлоқнинг ўзгаришини инкор қиламиз?! Ит таомни емай тарк қилишни, от чиройли юришни ўрганади. Фақат баъзилари осонлик билан, бошқалари қийинчилик билан ўрганади, холос.Баъзилар асли яратилганда бор нарсани ўзгартиб бўлмайдиган деган хаёлда бўладилар. Билиш керакки, мақсад мазкур сифатларни бутунлай йўқ қилиб ташлаш эмас. Балки риёзат чекиб уринишдан мақсад шаҳватларни ифрот ва тафрийтнинг ўртаси бўлган мўътадилликка қайтаришдир. Уларни тамоман йўқ қилиб юбориш мумкин эмас. Зотан асл яратишда шаҳватни фойда учун зарур бўлганидан яратилган. Мисол учун таом шаҳвати кесилса, инсон ҳалок бўлиши, жинсий шаҳват қирқилса насл кесилиши турган гап. Агар ғазаб бутунлай йўқ бўлса, одам ўзини ҳалок қиладиган нарсадан ҳам ҳимояланмай қўяди.А-т. «Оли Имрон» сурасида:«Ва ғазабни ютадиганлар», деган (134 - оят).Ғазабни йўқотадиганлар деган эмас.Шунингдек, таом шаҳватида ҳам, баднафслик билан ўта чимхўрлик орасидаги мўътадиллик матлубдир.А-т. «Аъроф» сурасида:«Еб-ичинг ва исроф қилманг», деган (31 - оят).Фақат билиб қўйиш керакки, муршид шайх ўз муридида ғазаб ёки шаҳватга мойилликни кўрса, уни мўътадиллика қайтариш учун мазкур икки нарсани мутлақо ёмонлаб ташлаши керак.Нафс риёзатидан мурод мўътадиллик эканига далиллардан бири шулки, сахийлик шариатда талаб қилинган хулқ бўлиб у ўта мумсиклик билан исрофчиликнинг ўртасидаги бир ҳолдир.А-т. уни мадҳ этиб «Фурқон» сурасида:«Улар инфоқ қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар», деган (67 –оят).Ушбу мўътадиллик гоҳида А-т. берган комил табиат ила ҳосил бўлади. Кўп болалар биров ўргатмаса ҳам ростгўй, сахий ва ҳалим бўлиши шундан. Гоҳида мазкур мўътадилликни касб қилиб топиш керак бўлади. Бунда нафсни кўзланган хулқни жалб қилувчи амаларни қилишга мажбурлаш керак бўлади.Бас, ким олий ҳимматлик хулқни ҳосил қилишни ирода қилса, бир нарсаларни сарфлашда олий ҳимматлилар қиладиган ишларга ўзини мажбурласин, токим табиати ўша хулққа мослашсин. Шунингдек, тавозули бўлишни истаганлар ўзини тавозулиларнинг ишини қилишга мажбурласин. Бошқа гўзал ахлоқлар ҳам шунга ўхшаш. Чунки одатланиш ва бардавомликнинг бу ишларда тасири кучли бўлади.Аксинча, яхшиликни тарк қилиш бардавом бўлса, у ҳам салбий тасир қилиши турган гап. Фазилатларга сабаб бўладиган нарсаларни қилиш ҳам инсон нафсига тасир қилиб унинг табиатини яхшилик томон буришга омил бўлиши мумкин.Гоҳида аҳли фазл кишиларнинг суҳбатида бўлиш ила яхши хулқларни касб қилинади. Чунки, инсон табиати яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам ўғирлайди».Имом Ғаззолий ғазабнинг даражалари ҳақида сўз юритганда жумладан: «Одамлар ғазабнинг қувватида уч даражада: тафрийт (камчилик), ифрот (ортиқчалик) ва мўътадилликда бўлурлар» деганлар.«…Тафрийт (камчилик) ғазаб қувватининг бутунлай йўқ бўлиши ёки заифлигидир. Бундай инсонни ҳамияятсиз одам дейилади ва жуда ҳам маззаммат қилинади. Шунинг учун ҳам имом Шофеъий «кимнинг ғазаби қўзғотилганда ҳам ғазаби чиқмаса, эшакдир», деган.Бу даражанинг самараси аччиқ бўлади. Бундай одамлар ўзига номуссизлик ва хорликни раво кўрадиган бўладилар.Ифрот (ортиқчалик) ғазаб сифати ғолиб бўлиб ақл, дин ва тоат чегарасидан чиқиб кетишгача олиб боради. Ундай ғазабда одамнинг қалб кўзи ҳам, назари ҳам кўр бўлади. Унда тафаккур ва ихтиёр қолмайди. Ғазабда мўътадиллик мақталган ҳолат бўлиб унда киши ақл ва диннинг ишорасига мунтазир бўлиб туради ва ҳамияят лозим бўлганда қўзғолади, ҳилм керак бўлганда босилади.Ғазабни мўътадил ҳолда ушлаб туриш А-т. бандаларидан талаб қилган мустақимлик ҳолатидир. Ана ўша ўртачаликдир.Бас, ким ўзида ғазабда футурга кетишни, ҳатто рашки сусайиб қолганини ёки ўзига мос бўлмаган хорликни ҳам қабул қилишга мойилликни ҳис қилса, нафсини даволаши керак.Ким ўзида ноўрин ғазабни, бу борада ҳаддан ошишини, ман қилинган гап ва ишларни қилишга боршини ҳис қилса, ўзидаги ғазаб оловини ўчиришга ҳаракатида бўлсин.Банда ғазаб масаласида икки нотўғри ҳолатнинг ўртасини тутишнинг пайидан бўлсин. Мана шу васатийлик – мўътадиллик – сироти мустақиймдир». «Қалб хасталиги ва тузалгани аломатлари»да қуйидагиларни айтадилар: «Қалб хасталиги яшрин бўлади. Уни беморнинг ўзи ҳам сезмайди. Сезганда ҳам даволаш қийинчиликларига сабр қила олмайди. Чунки уни даволаш учун ҳавойи нафсга хилоф қилиш лозим. Сабр қилса ҳам ҳозиқ табиб топиш керак бўлади. Қалб беморликларининг табиблари уламолардир. Қалбнинг беморлиги даволаниб соғайиши қандай бўлади? Бунда уни қайси хасталикдан даволанишига қаралади. Мисол учун бир қалбни бахиллик хасталигидан даволаш керак. Уни молу мулкни сарфлашни ўргатиш ила даволанади. Аммо эҳтиёт бўлинмаса сарфлаш ҳаддидан ошиб исроф даражасига ўтиб кетиши мумкин. Исроф ҳам дард. Демак, бир дарддан бошқа дардга ўтилибди. Мақсадга эришиш учун эса мўътадил бўлиш керак. Ана ўшанда бахиллик ва исрофчилик дардларидан фориғ бўлиб соғайган бўлади.Икки салбий тараф ўртасидаги мўътадиллик жуда ҳам нозик нарса. Уни аниқлаб олиш қийин. У соч толасидан ингичка ва қиличнинг тиғидан ўткирдир. Ана ўша сироти мустақимда юрган одам бу дунёда ғам қилмаса ҳам бўлади. У охиратда ҳам ўша сиротда бўлади. Мазкур истиқомат қийин бўлганидан бандага ҳар куни кўп марта «иҳдинаа сиротал мустақийм»ни такрорлаш амр қилинган. Фақатгина яхши ахлоқлардан яхши амаллар содир бўлади. Ҳар бир шахс ўзининг сифатлари ва ахлоқларига диққат билан назар солсин. Нуқсонларини бирин кетин тузатишга ўтсин ва бу ишнинг аччиғига азм ила сабр қилсин. Кейинроқ қилган иши ўзига ёқиб қолади. Бу худди кўкракдан ажратилган бола олдин ажрашга кўнмай, ажрагандан кейин кўкрак тутилса афтини буруштириб қочганига ўхшайди».«Қорин ва фарж шаҳватини синдириш» бобида имом Ғаззолий жумладан ёзадилар:«Баъзи бир зоҳидлар оз таом емоқда ва очликка чидашда муболаға даражасига ўтиб кетганлар. Бу нотўғри ва мўътадилликдан оғиш даражасига етган ишдир. Таомланишдаги мўътадиллик бир оз иштаҳа қолганда ейишдан тўхташдир. Бундан энг гўзал ҳолат Р-м.нинг «таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва ҳавоси учун учдан бир», деганларидир.Мўътадил овқатланиш ила бадан соғ бўлади ва беморлик олди олинади. Сурункали камовақт бўлиш қувватни олади. Баъзи қавмлар таомини озайтавериб фарз амалларда ҳам нуқсонга йўл қўядиган бўлиб қолганлар. Ўзларича, жоҳилликлари туфайли буни фазийлат деб ўйлаганлар. Аслида ундай эмас. Улуғларимздан ким очликни мадҳ қилган бўлса, албатта, ўртача – мўътадил бўлишни кўзда тутганлар.Ўта тўйиб юришга одатланиб қолган кишиларнинг қорин шаҳватини синдириш бўйича риёзатлари қуйидагича бўлади. У одам вақт ўтиши билан оз – оздан таомини камайтириб боради. Аввал айтиб ўтилган мўътадиллик ҳолатига етганда тўхтайди. Зотан ишларнинг яхшиси ўртачасидир. Яхшиси ибодатдан ман қилмайдиган ва қувватнинг боқий қолишига сабаб бўладиган таомларни емоқдир. Овқатланувчи очликни ҳам, тўйганликни ҳам сезмайдиган бўлсин. Ана ўшанда бадан соғ, ҳиммат жам ва фикир соф бўлади. Кўп овқатланиш уйқуни кўпайтиради ва зеҳнни паст қилади ҳамда бошқа хасталикларга сабаб бўлади».

Топ рейтинг www.uz Openstat