Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фатво берган бўламанми?

20:13 / 27.10.2019 | Бунёд | 2104

Ассалому алейкум! Фатвога журъат - дўзахга журъат демакдир! Фиқҳий масалаларда сўралса-сўралмаса "бу ҳалол, бу ҳаром", "бу бўлади, бу бўлмайди", "мен буни бундай деб ўйлайман", "мен бунга бундай деб жавоб берган бўлардим" деб оғиз кўпиртираётган биз ношудлар ҳолига Аллоҳ таоло ўзи раҳм қилсин. Бу юқоридаги текстни телеграмм сайтдан қўчирдим. Худога шукур намоз ўқийман ва дўстларим мендан ҳам ҳар хил диний саволларни сўрашади. Масалан: зино ҳаромми, намоз ўқиш шартми ва яна шунга ўхшаган саволларни беришади. Мен қўлдан келганча жавоб бераман, масалан: ҳа зино ҳаром деб. Юқоридаги матнни ўқиб жавоб беришга қўрқиб қолдим. Агар мен ҳаромлигини билиб туриб ҳам “ҳа бу ишинг ҳаром” десам ҳам дўзахга журъат қилган бўламанми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Юқоридаги ҳадис билиб-билмай гапираверадиган кишиларга тегишли. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бир ҳадисларида “Ким ўзи  билган билимни яширса оловдан бўлган жуган билан жуганланади” деганлар. Бу ерда гап билмасдан туриб, ўзича ақлига суяниб, далилини билмасдан гапирувчилар ҳақида. Ҳар бир ота-она оиласига, бошлиқлар қўл остидаги ишчиларига ҳалол ва ҳаром, яхши ва ёмонни таълимини беришмаса қаттиқ жавобгарликка қоладилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat