Ассалому алайкум! Мен Аллоҳга бўлган муҳаббатим даражасини қандай билсам бўлади?
Ва алайкум ассалом! Имом Шофеъий ўз қасидаларида :
Илоҳга осий бўлиб, муҳаббатингни изҳор қиласан
Қиёслаб қаралса, бу муҳол ва ажиб ишдир
Агар муҳаббатинг содиқ бўлганида эди, унга итоат қилган бўлар эдинг.
Муҳаббат қилувчи муҳаббат қилганига итоатли бўлади.
Ҳар кун сенга у тарафидан янгидан-янги неъматлар бор.
Сен эса шукурни зое қилувчисан.
деганлар. Кишининг муҳаббати итоатининг миқдорича бўлади. Валлоҳу аълам.