Ассаламу алайкум! Ийсо алайҳиссалом ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалам ораларида Шамъун, Жиржис ва Холид бин Синон номли набийлар яшаганликлари ҳақида маълумотни учратиб қолдим. Ҳақиқатдан ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан аввал шундай набийлар яшаганми?
Ва алайкум ассалом! حَدَّثَنَا أَبُو الْيَمَانِ، أَخْبَرَنَا شُعَيْبٌ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، قَالَ: أَخْبَرَنِي أَبُو سَلَمَةَ أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ يَقُولُ: «أَنَا أَوْلَى النَّاسِ بِابْنِ مَرْيَمَ، وَالْأَنْبِيَاءُ أَوْلَادُ عَلَّاتٍ، لَيْسَ بَيْنِي وَبَيْنَهُ نَبِيٌّ». طرفاه: 3443، 3443 م - تحفة: 15173 3442. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ибн Марямга энг яқин одам менман. Анбиёлар кундошларнинг болаларидир. Мен билан унинг орасида бирор набий йўқ», деяётганларини эшитдим».(Олтин силсила). Валлоҳу аълам.