Ассалому алайкум! Тарихда Амир Темур номи билан номланган подшох хақида биз мусулмонлар қандай фикрда бўлишимиз керак? Айримлар у кишини Усмонлик хонлигига қарши курашгани учун номақул фикрлар билдиришади.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади:
تِلْكَ أُمَّةٌ قَدْ خَلَتْ لَهَا مَا كَسَبَتْ وَلَكُم مَّا كَسَبْتُمْ وَلاَ تُسْأَلُونَ عَمَّا كَانُوا يَعْمَلُونَ
134. Булар ўтиб кетган умматдирлар. Уларга ўзлари касб қилганлари бўлур, сизларга ўзингиз касб қилганингиз бўлур. Уларнинг қилган амалларидан сўралмассиз. Валлоҳу аълам!