Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гунохкор бўлиб қолиш

00:30 / 23.12.2022 | ....****.... | 874

Ассалому алайкум! Бир қиз билан никох ўқитганмиз, орада талоқсан деганман, лекин бир хафтада ярашиб бирга бўлганмиз, лекин биз никох бузилган деб кейин бирга бўлмадик, шу оралиқда ўша қиз бошқага турмушга чиқиб, никох ўқитишган, кейин билсам идда вақти тугамасдан ярашиб кетилса никох давом этаверар экан, улар зино қилишиб, гунохи менга бўлмаябдими?2. никох давом этаётган бўлса мен қизга эшиттириб талоқ қўйишим шартми? 3. қиз талоқдан кейин идда ўтира олмасдан, бегона эркак билан жинсий алоқада бўлиб қўйса, берилган талоқ талоқ хисобланиб никох қайта тикланиб қолмайдими, эр гунохкор бўладими шундай холатда?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз ҳам гуноҳга шериксиз.

2). Дарҳол талоқ қўйинг. Талоқни ўзингиз эшитадиган қилиб айтсангиз бўлди. Бошқа ҳеч ким эшитиши шарт қилинмаган.

3) Ўша эркак билан яқинлик қилиши ҳалол эмас. Сиз талоқ берганингиздан кейин уч ҳайз идда ўтиради. Бунинг ичида ҳам яқинлик қилиши ҳалол эмас. Идда тугаганидан кейингина ўша эркак билан никоҳланиши мумкин. Иккингиз ҳам тавба ва истиғфор айтишингиз шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat