Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда кўп киши ўзини “Шайх” деб номлаб олган. Менга шу унвон қачон ва қандай шартлар билан етиб боришини кенгроқ тушунтириб берсангизлар. Масалан ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳни биламиз, аммо ҳозир юқорида шайх мақоми ила ўзларини номлаб олган инсонлар интернетда жуда кўп. Мақсадим бировлар билан тотишиш эмас, балки “шу шайх экан” деб эргашиб кетавермасликдир.
– Ва алайкум ассалом! “Таърифот”да “Ким Қуръон ва суннатни ўрганиб унга амал қилса, шайх деб номланади, гарчи ёш бўлса ҳам” дейилган. Валлоҳу аълам!