Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд онани каттиқ хақоратласа

12:42 / 22.05.2023 | ♡♡♡♡ | 582

Ассалому алайкум! Мени укам бор у номоз ўқиди рўза тутади нима гуноҳ нима савоплиги тўгрисида кўп гапиради лекин отамни онамни кўп ранжитади. Бир амакимизи келини укам билан алоқаси яхши бундан у келинни эри норози бўп ота онамга гапирган ўглиз жим юрсин деп лекин у келин укамдан кўп нарса учун фойдаланяпти буни укам тушунмаяпти уша келинни томонини олиб, шаллақилик қилманг депти онамга бундан онамни дили ёмон оғриди. Онага бунақа муносабатда бўлса ислом динимиз бу хақида нима дийилган


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Онага бундай муомалада бўлиш фарзанднинг оққ бўлишига олиб боради. Ота-онага оққ бўлиш гуноҳи кабирадир. Фарзанд ҳеч қандай ҳолатда онага нисбатан бундай муомалада бўлиши жоиз эмас. Укангиз ва ўша келин бир-бирларига мутлақо номаҳрам. Улар бир-бирлари билан ака-сингилдек суҳбатлашиб юришлари жоиз эмас. Укангизга ҳам, ўша келинни эрига ҳам қаттиқ насиҳат қилиш керак. Аёли билан укангиз алоқага чиқадиган барча омилларни йўқ қилсин. Улар эркин суҳбатлашиб юришлари зинога олиб боради. Бунга рози бўлса эр даюслардан бўлади. Даюсга жаннат ҳаром. Укангиз эса ҳам сўз зиноси қилгани ва оилани бузилишига сабаб бўлгани учун жуда катта гуноҳкор бўлади. Бу фасодга дарҳол чек қўйиш керак.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким бир аёлни эри билан ёки қулни хожаси билан орасини бузса биздан эмас», дедилар». 
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat