Ассалому алайкум! Маълумки, махсини чокини ташқарисидан қаралганда ичкариси кўринмаслиги керак. Лекин ичкарисидан қаралганда чоки бўйлаб узун ёриққа ўхшаб ташқари кўринса, яъни чокдаги иплар орасидан ташқари кўринса бу махсидан фойдаланса жоизми? Шу махсини кийиб ўқилган кундалик ва бир неча йиллик қазо намозларимизни хукми нима бўлади? Эслатиб ўтаман, махси янги, хеч қандай тешиклари йўқ, фақат ичкаридан қаралганда узун ёриққа ўхшаган холат.
– Ва алайкум ассалом! Бунчалигининг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!