Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

САВОЛ

00:00 / 04.10.2007 | eski savollar | 1176
БИСМИЛЛАҲИ РОҲМАНИР РОҲИМ!АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ҳазрат сизга ўзимни қийнаётган ва ихтилофга сабаб бўлаётган саволларим бор эди.БИРИНЪҲИ САВОЛИМ. ЙАҚИН КУНДА МЭН ТАНИСҲЛАРИМ БИЛАН ИЖТИҲОД ВА МУЖТАҲИДЛАР ҲАҚИДА ГАПЛАСҲИБ ҚОЛДИК, МЭН ИЖТИҲОД ЭСҲИГИ 11 АСРДА ЙОПИЛГАНИНИ ВА ҲОЗИРГИ ПАЙТДА МУЖТАҲИДЛАР БЎЛИСҲИ МУМКИН ЭМАС ДЭСАМ, УЛАР ҲАЛИ ҲАМ МУЖТАҲИДЛАР БОР ВА ҲОЗИРГИ КУНДА ЙУРТИМИЗДА СИЗ, СҲАЙХ АБДУЛАЗИЗ МАНСУР ВА АЛОВУДДИН МАНСУРЛАР МУЖТАҲИД ЭКАНЛИГИНГИЗЛАРНИ АЙТИСҲДИ. МЭН ИНДАЙОЛМАДИМ. ИЛТИМОС СҲУ ҲАҚДА БАТАФСИЛ МАъЛУМОТ БЭРСАНГИЗ.ИККИНЪҲИ САВОЛИМ НИКОҲ ҲАҚИДА. АГАР ОТА БИР ҚИЗГА КЎНГЛИ ТУСҲИБ, АГАР ВОЙАГА ЙЭТСА НИКОҲИМГА ОЛАМАН ДЭСА, ЛЭКИН ВАФОТ ТОПИБ ЙОКИ БОСҲҚА САБАБ БЎЛИБ НИКОҲИГА ОЛОЛМАСА. КЭЙИН УНИ ЎҒИЛ НИКОҲИГА ОЛИСҲИ МУМКИНМИ?УЪҲИНЪҲИ САВОЛИМ ҲАМ НИКОҲ ҲАҚИДА. УКА АКАНИНГ БЭВАСИГА УЙЛАНСА БЎЛАДИМИ? ЖАВБИНГИЗ УЪҲУН ОЛДИНДАН РАҲМАТ. САИДАКБАР

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ҳозирги кунда мужтаҳидлар йўқлиги ҳақидаги гапингиз тўғри. Бугунги кунда ҳеч ким мужтаҳид даражасига етганини даъво қилмайди. Уламолар ҳам фалончи мужтаҳид деган гапни айтмайдилар. Мен ўзимни толиби илм ҳисоблайман. Кўпчилик уламолар, ҳозирги даврда жамоъий ижтиҳод бўлади. Ислом фиқҳи академиялари шу маънода фаолият кўрсатишлари мумкин, дейдилар.2. Аввал бу маънода келган матнни ўрганайлик.Ўзи билан зино қилган, ўзи ушлаган ёки уни ушлаган ва ички фаржига шаҳват билан назар солган аёлнинг фаръи ҳам, асли ҳам ҳаром бўлади.Бир киши, эй Аллоҳнинг расули, мен жоҳилиятда бир аёл билан зино қилган эдим. Унинг қизига уйлансам бўладими, деди. У зот, буни жоиз деб билмайман, дедилар.Ал-Ғоятус Самъония номли китобда ривоят қилишинича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким бир аёлнинг фаржига шаҳватла назар солса, унга анинг қизи ҳам, онаси ҳам ҳаром бўлур», деганлар.Тўққиз ёшдан кичик қизлар иштаҳа тортадиган эмас.Бас, шу ёшдаги қизларни ушласа ва уларга назар солса, аввалги сатрлардан ўтган ҳукмлар собит бўлмайди.Бундан ният қилиш билан никоҳ ҳаром бўлиш даражасига етмаслиги чиқади.3. Ука аканинг бевасига уйланса бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat