Ассалому алайкум! Оилада 5 опа сингилмиз ота онам вафот этишган турмуш ўртоғимни ишлари Тошкентда бўлгани учун биз Тошкентда яшаймиз. Андижонга бир йилда бир борамиз, борганимизда опамни уйларига бориб улар билан учрашиб келаман десам хўжайиним рухсат бермаяпти. 3-опамни биринчи турмуши бўлмаган, иккинчисига турмушга чиқди. Турмуш ўртоғи Россияда, шу опамни уйида йиғилардик доим. Шу ишлари тўғрими опаларинг ўзлари келсин кўргани деяпти сизларни каналингизни кузатиб борадилар. Илтимос опа-сингиллар тўғрисида шариатда нима дейилган? Турмуш ўртоғимни айтганини қилиб опаларимдан йўқлаб бормаслигим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Аёл киши ота-онасини ҳар ҳафтада 1 маротаба, бошқа қариндошларини йилда 1 маротаба зиёрат қилишга ҳақли. Эр бундан ман қила олмайди. Валлоҳу аълам!