Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бурун қонаши

00:25 / 24.11.2019 | АКБАРАЛИ ВАХИДОВ | 2096

Ассалому алайкум! Мен бурун қонашига доир бир неча савол ва жавобларни сайтингизда кўриб чиқдим. Лекин менинг саволум бироз ўзгачадир. Агар таҳорат пайтида бурунга қон келлса ю сув билан сал аралашиб томса аммо оқмаса ва бурунга уч марта маҳс тортгандан кейин ҳам бурунда қон қолсаю аммо оқмаса нима қилиш керак? Менда бир марта шу ҳол юзага келганди аммо яхши эслай олмайман Эсимда шуки таҳоратдан сўнг бурнимда қон қолганини кўриб қон томмаса таҳоратим бузилмайди деб нурнимга пахта қўйиб адашмасам шу ҳолда намоз ўқиган эдим. Энди ўйлаб қарасам тўғри қилдимми йўқми билмайман. Аммо нечи марта ва қачон ва қайси намозни шу тарзда адо этганимни эслай олмайман. Қилганим тўгримиди деб сўрамочи эдим. Агар нотўғри бўлса нима қилишим керак. Қайси намоз эканлигини ҳам билмайман ва адашмасам бу ҳол фақат бир марта бўлган эди. Ва агар кейинги сафар ҳам таҳорат пайтида уч марта бурунгга маҳс тортилиб ювилгандан кейин ҳам қон сувга сал аралашиб томсаю ёки томмаса, аммо бурунда уч мартадан сўнг ҳам қон қолса нима қилишим керак? Бурунга яна тўртинчи ва бешинчи марта маҳс тортиб ювишим керакми? Ёки бурун қонаши тугашини кутиб таҳоратни қайтадан олишим керакми? Баъзида қон тўхташи қийин у ҳолда нима қилишим керак? Саволларим кўплиги учун узр сўрайман. Жавоб учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Беш маҳал қазо қиласиз. Бирига тўғри келади. Қонни тўхтатиб кейин тағорат олинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat