Агар тўғри тушунган бўлсам, Хуфтон билан Бомдод орасида 30 дақийқа бор экан. Бу масалани ўша ердаги ислом ташкилотларидан сўрасангиз яхши бўларди. Улар бу борада қайси ечимни қабул қилишганидан хабарим йўқ. Аслида эса, қутбга яқин, тун билан куннинг ажратиш қийин бўлган минтақаларда Маккаи Мукррама ёки тун ва кун ажрайдиган яқни минтақанинг вақти ила намозларнинг ўқилиш вақти белгиланиши тўғрисида фатволар бор.