Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни қайта ўқишим керакми?

17:03 / 16.10.2018 | Dilyara | 2858
Ассалому алайкум! Мен намозда лабни қимирлатмай қироат қилиш мумкин эмас деб яқинда билдим. Шу пайтгача ўқилган намозимни қайтадан ўқийманми? Динимизда банданинг билмай қилган гунохига жазо берилмайдику?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Агар ичингиздагина ўқиган бўлсангиз, қайта ўқийсиз. Қироат намознинг фарзларидан бири бўлиб, усиз намоз жоиз бўлмайди. Қироат қироат бўлиши учун энг ками ўзи эшитадиган даражада бўлиши керак, акс ҳолда уни шариат тилида қироат деб айтилмайди. У хаёлдан ўтказиш дейилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat