Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ният учун каффарат борми?

09:15 / 29.06.2022 | Dilmurod | 1247

Ассалому алайкум! Мен бир неча кун олдин "агар шу нарсани қўлга киритсам, икки хафта давомида хар сешанба ва пайшанба (шу кунлари машғулотларим йўқлиги учун) Рўза тутаман ва бошқа савоб ишларни қиламан" деб ният қилган эдим. Қасам ичмаганман ва шу ниятни ичимда айтганман. 1) Шу ниятим назр бўладими? 2) Мен бир хафтада пайшанба ўрнига Жума куни рўза тутдим. Сабаби пайшанба куни имтихоним борлиги учун рўзам очилиб кетиши эхтимолидан қўрққан эдим. Энди ниятимни устидан чиқмаган бўлиб хисобланадими? Каффорат қилиб 3 кун рўза тутишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бу назрдир.

2). Жума куни рўза тутишингиз билан назр туфайли зиммангизга вожиб бўлган рўзани адо қилиб бўлгансиз. Чунки “фалон куни рўза тутаман” деб назр қилса ўша кундан олдин ёки кейин рўза тутиб назрини адо қилса бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat