Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен Россия давлатининг Сахалин вилоятида анчадан буён истиқомат киламан. Сизнинг ёрдамингизга муҳтожман. Менинг иш жараёним навбатчилик билан ўтади. 12 соат ишлаб, 1 кун дам оламан. Менинг иш пайтда намоз ўқишга имконим йўқ. Тўғрироғи йўл қўйишмайди. Мен нима қилай? Сиздан йўл кўрсатишингизни кутиб қоламан!
Йўл топишга ҳаракат қилинг. Жуда бўлмаган пайтларда имо - ишора билан бўлса ҳам, ўқиб олинг. Унинг ҳам иложи бўлмаса, бошқа иш топиб, ўшанга ўтиб кетинг.