Ассаламу алайкум! Об-ҳаво совуқ жойдаман, ҳожатхона учун қўйилган жумракларда фақат совуқ сув оқиб, улар ҳам одамлар иш-ўқишга қатнайдиган йўлакка ўрнатилган(у ерда таҳорат олишга рухсат бермайдилар). Мен таяммум қилиб пешин, аср, шом намозларини ишхонада ўқийман. Шу намозларни кечки пайт, уйга қайтгач(уйда ҳамма шароит бор) сув билан таҳорат олгандан кейин, яна қайтадан ўқийинми ёки ўша ишхонадаги доимий таяммум билан ўқилгани бўлаверадими?
Ва алайкум ассалом! Бирор ҳолироқ жой топиб таҳорат қилинг. Валлоҳу аълам.