Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳиим.Ва алайкум ассалом.Ҳақиқатда, Қуръони Каримда Нуҳ алайҳиссалом даврларида бутун ер юзини, умуман олганда, қанча жойни сув олгани ҳақида маълумот йўқ. Тарихчи олимларнинг айтишича, Нуҳ алайҳиссалом давридаги тўфон асосан Фурот ва Дажла ўртасидаги минтақада содир бўлган. Чунки, у даврларда ўзи инсоният ер юзи бўйлаб тарқамаган эди. Қуръони Каримда "Ҳуд" сурасининг 36-49 оятлари тафсирида мазкур воқеа ҳақида керакли маълумотларни топишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.