Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муслима қизга уйланишга ота~онанинг қаршилиги

12:53 / 08.07.2019 | Ilxomjon | 2685
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аввало, Шайх ҳазратлари(охиратлари обод бўлсин) бошлаб берган ишни давом эттириб халқимизнинг дардларига малҳам бўлаётганлигингиз учун сизларга улкан ташаккурлар айтамиз. Менинг савол шундан иборат: Ёшим 24 да. Бу йил институтни тамомлаб, ҳозирги кунда Хитой билан бирга қурилган қўшма корхонада таржимонлик қилиб келмоқдаман. Аллоҳга шукурки, ризқимизни бериб, бир оилани боқа оладиган даражада даромад қиламан. Уйланиш ёшидалигим сабабли турли тарафлардан турли қизларни тавсия қилишяпти. Шулардан бири бир таниш опамиз бу йил Ислом академиясини тамомлаган, хижобли, иймони мустаҳкам деб таъриф берган қиз бўлди. Гарчи ҳали учрашиб кўрмаган бўлсам-да, менга шу таклиф жуда ёқди. Онамларга шу оилага совчиликка бориб кўринглар десам, даданг кўнмаябдилар, сенга рўмолли қизни келин қилмаймиз деб айтябдилар дедилар. Устозлар, мен аёлимни кўчаларда бегона кўзлардан асрашни ўзим учун энг олий бурчлардан деб биламан, доимо бундай кўзлардан асралган қизга уйланишни орзу қиламан. Аммо отамнинг бу гапларига нима дейишни билмаябман. Маслаҳат беринглар, қандай йўл тутсам отамларни ҳам рози қиламан, шу муслима қизга ҳам етиша оламан? Қимматли вақтингизни аямай жавоб берганингиз учун ташаккур! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Отангизга гапи ўтадиган қариндош ва отангизни дўстларини ёки масжид имомларидан бирортасини ишга солинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat