Ассалому алайкум! Онам алҳамдулиллаҳ намоз бошламоқчилар, ҳозир улар намозда ўқиладиган фақат Фотиҳа билан Иҳлос сурасини биладилар. Сано витр ташаҳҳудларни ҳали билмайдилар. Ҳозир билмасалар ҳам намозни бошлайверсалар бўладими билганларини ўқиб? Ёки 1-бўлиб муаллим сонидан ҳарфларни ўрганиб кейин намозни бошлаганлари дурустми?
– Ва алайкум ассалом! Тезданг бошласинлар. Қолганини аста секин тузатиб бораверадилар. Жуда хурсанд бўлдик. Аллоҳ бир бандасига жаннатни бераман деса шундай Ўзига сажда қилдириб қўяди. Валлоҳу аълам!