- Ва алайкум ассалом! Инсон бу дунёдаёқ охиратда кимларнинг сафида бўлишини ҳал қилади. Кофир иймон келтирса мусулмонлар сафида бўлишни хоҳлаган бўлади, акс бўлса охиратда ҳам шу бўлади. Сиз бу дунёдаёқ охиратда кимлар билан бирга бўлсишни ҳал қилиб олган бўласиз. Хоҳласангиз намозларни адо қилиб, Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, пайғамбару сиддиқ, мўминлар билан жаннатда бирга бўлинг, хоҳласангиз Аллоҳ Қуръонда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларда айтган бенамозлар билан бирга бўлинг. Шунчалик ихтиёр сизга берилган. Бир нарсани аниқлаб олинг, агар сиз сабабли улар ҳидоят тиопса, боринг ва уларга таъсир ўтказинг. Валлоҳу аълам!