Ассалому алайкум! Биз чет эл корхонасида ишлаймиз. Ҳар ой ойлик иш ҳақимизга шахсий транспорт воситамиздан фойдаланганлигимиз учун қўшимча ҳақ тўланади. Ишлаган кунимиз ва шахсий транспорт воситамиздан фойдаланганимиз бўйича ойлик ҳисобот топширамиз. Ойлик ҳисоботда ҳар бир ишлаган кунимиз (соатбай) ва транспорт воситасидан фойдаланганимиз алоҳида тартибда кўрсатилади. Яъни ҳар бир ишлаган соатимиз ва ўша кунда шахсий транспорт воситамиздан фойдаланганлигимиз ёки фойдаланмаганлигимиз алоҳида тартибда белгиланади ва шунга асосланган ҳолда бизга ойлик тўлови берилади. Саволим шундан иборатки, мен билан бирга ишлайдиган бир ҳамкасбим менинг транспорт воситам билан бирга ишга бориб келади. У ўз ойлик ҳособотида шахсий транспорт воситасидан фойдаланганлик қисмини тасдиқловчи белги асосида тўлдиради. Яъни у ўз транспорт воситасидан фойдаланмаса ҳам, ойлик ҳисоботида фойдаланди сифатида тасдиқлатиб, транспорт воситаси учун ҳам қўшимча тўлов олади. Мен ундан ҳеч қандай ҳақ олмайман. Унинг ушбу ҳаракати тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Очиқ-ойдин айтсин. Бошлиқ нимани қабул қилса шу. Валлоҳу аълам!