Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Интернетдаги бизнес

22:18 / 04.07.2022 | Behzod | 1076

Ассалому алайкум! Интернет саҳифасида янги бизнес кўрдим унда таварни сотиб оласиз лекин тавар сизга келмайди ва сарифланган пулингизни қайтариб сарифланган пулнинг устига 0.025% ҳам қўшиб ўзингизга қайтиб келади. Ички тартип қонунларини ўқилганда улар учун маҳсулотни сотиб олиб бераман ва улар қимматроқа сотиб менга пулимни қайтариб беришмоқда бундай иш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Савдо молини ҳали қабз қилмай туриб сотиб юбориш жоиз эмас.

وَلأَصْحَابِ السُّنَنِ: لاَ يَحِلُّ سَلَفٌ وَبَيْعٌ وَلاَ شَرْطَانِ فِي بَيْعٍ وَلاَ رِبْحُ مَا لَمْ يُضْمَنُ وَلاَ بَيْعُ مَا لَيْسَ عِنْدَكَ

Сунан эгалари келтирган ривоятда:
«Қарз устига савдо ҳалол эмас, бир савдода икки шарт ҳам, зомин бўлмаган нарсанинг фойдаси ҳам, ҳузурингда бўлмаган нарсани сотиш ҳам», дейилган».
Шарҳ: 
Ушбу ривоятда тўрт хил савдо ҳалол эмаслиги ҳақида сўз бормоқда:
1. «Қарз устига савдо».
Бунда бир одам иккинчисига бир нарсани қарзга беради. Кейин эса ўша нарсани устига нарх қўйиб, унга сотади. Бунда рибонинг шубҳаси борлигидан рухсат йўқ. Чунки Исломда қарздан фойда олиш мумкин эмас, рибохўрлик бўлади. Қарзнинг устига фойда қўйиб савдо қилинганда ҳам шундоқ бўлганидан ман қилинган.
2. «Бир савдода икки шарт» қўйиш ҳам ҳаром.
Мисол учун, сенга ушбу кийимни тикиш ва бўяш шарти ила сотдим, деб бўлмайди. Битта шарт бўлса, бўлади.
3. «Зомин бўлмаган нарсанинг фойдаси ҳам», ҳаром. Яъни, бир нарсани савдолашиб қўйиб, қўлига келмасдан бошқа одамга сотиб юбориши ҳам мумкин эмас. Чунки бу ўртада ҳеч нарса қилмай фойда кўрмоқда. Мол ҳали сотган одамнинг қўлида турибди, агар унга бирор нарса бўлса ҳам қўлида турган одам зомин бўлади. Савдолашиб қўйиб қўлига олмаган одам зомин бўлмайди.
Демак, бу ўртадаги одам фақат фойда кўриши мумкин, холос. Унинг зиммасига бирор масъулият тушмаяпти. У худди бировнинг нарсасини устига фойда қўйиб сотиб, даромад олган бўлади.
4. «Ҳузурингда бўлмаган нарсани сотиш ҳам» ҳаром. Чунки аввал ҳам ўрганганимиздек, харидорга бериш имкони бўлмаган нарсани сотиш йўқ нарсани сотиш билан баробар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat