Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бизнес эгасининг ишчиси махфий шуғулланиши

08:49 / 27.10.2022 | Бахром | 612

Ассалому алайкум! Тадбиркор қўлида ишлаб чиқариш корхонасида менеджер лавозимида фаолият юритаман. Ушбу корхонамиз улгурчи савдо учун мўлжалланганлиги боис майда буюртмаларда нархлар баланд чиқади, бу эса буюртмачининг бошқа кичик корхоналарга бориб буюртма беришига сабаб бўлади. Юқорида ёзганимдек кичик миқдордаги буюртмачиларни корхонамизнинг товар учун таклиф қилган нархи буюртмачига ёқмаган холатларда ман ишни ўзим қўлимга олган холатда бошқа кичик корхоналарда товарларни тайёрлаб топшираман, тўғриси айтиш керак, албатта молиявий манфаат ундан кегин ишхона манфаати (агар буюртмачи буюртмани миқдорини оширса бизнинг корхонамиз мижозига айланади деган умидда) ниятида. Устоз тадбиркор бундан хеч зарар кўрмайдилар деб уйлайман. Саволим шундаки, ушбу фаолиятим ичида шахсий фаолият юритишим дурустми, топишим халол ризққа кирадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу билан иш берувчига хиёнат қилган бўласиз. Агар савдо ҳали тугал бўлмаган бўлса, иш вақтидан бошқа пайтда ишхона ҳудудидан ташқарида мижозларга ўз таклифларингизни беришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat