Ассалому алайкум! Мухтарам устозлар, салкам 4 йил аввал бир катта тадбиркор савдо растасини қуриб, шу жойдан бизга дўкон сотганди. Биз валюта майдалаб, унга нақд сўмда пул тўладик. Савдо растаси анча пайт ишга тушмади, у бўлди бу бўлди хуллас бизни алдаб, дўконларни бошқа одамларга ижарага берводи. Давлат органларига мурожатдан наф бўлмади, пулимизни биз тўлаган вақтдаги курсни хисобга олиб қайтаришини сўрасак пул бермаслигини айтди. Биз Аллоҳга таваккул қиёматда оламиз дедик. Мана энди шунча вақт ўтиб, хозир пулларимизни карточкамизга тушириб бермоқчи экан, лекин бу биз берган пулни 3дан бирига тўғри келади. Бу пулни олсак қолган қисмига охиратда даво қила оламизми? Ёки унга айтган гапимизда қолиб, қиёматга захира қилайликми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Даво қила оласиз. Пул тенг баробарига қадрсизланса берган пайтингизда ўша пулга қанча тилла келган бўлса ўшанча тиллани олишга ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!