Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Биз нима қилишимиз керак

10:12 / 17.12.2019 | 1367

Ассалому алайкум! Биз оилада тўрт ўғилмиз. Отам йўқ, ташаб кетган. Онам билан яшаймиз. Хаммамиз 5 вақт намоз ўқиймиз. Мен оилада кичкинасиман. Ёшим 23 да. Катта акам бундан ўн йилча аввал уйланган 2 фарзанди бор. Қолган 2таси ва мен уйланмоқчи бўлсак, хам уйлана олмаймиз. Сабаби хеч биримизни бошимизда уйимиз йўқ. Оилада хаммамиз оддий ишчилармиз. Олган нафақамиз ижарага, еб-ичишга ва киймга зўрға етади. Энг қийни хозирги замонда просписка деган нарса. Ўзимизни уйимиз йўқлиги сабаби хар кимга илтимос қилиб, пропискага қўймоқчи бўлганнинг миннатини эшитиб юришимиз. Бирорта қиз билан яхши ниятда уйланаман деб гаплашсак, хамма қизларнинг ва ота-онасининг саволлар қуйдагича: қаерда ишлайсиз? Қанча нафақа оласиз? Бошизда уй борми? Қизимга тўй қилиб берасизми? Туйда ароқ қўйладими? дейди. Хамма танишларимиз устимиздан кулади ва гап қилади 4 та эркак битта уйларинг йўқ. Хаммани бизга берар маслахати, давлатимиз хозир шунча имконият яратиб қўйган. Кредитга хар биттанг биттадан уй ва мошина ол. Ахир ишлайсизлар-ку деди. Биз Аллоҳдан қўрққанимиз учун бу нарсаларга қўл ура олмаймиз. Устоз бизга ёрдам беринг илтимос. Ахир биз хам уйланишимиз керак ва оилали бўлишимиз керак-ку?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига бир саҳобий келиб йўқчиликдан шикоят қилдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сабр қилишга буюрдилар. “Тафсир ибн Касир”да Муҳаммад ибн Исҳоқ қуйидаги ривоятни келтирганлар.

Молик Ашжаъий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб йўқчиликдан шикоят қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эр хотинга тўхтамасдан “Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ”ни кўп айтишларига буюрдилар. Биттагина ўғиллари асрликда эди, тун бир вақт бўлганда эшиги тақиллади. Очиб қарасалар фарзанди экан. Ўзи билан биргаликда бир қанча ўлжани ҳам олиб келган экан. Шунда нима бўлганини сўрашди. “Мен асрликда эдим, оёғимага оғир темирлардан кишан солинган эди. Уни узишни ҳеч иложи йўқ эди. Бирдан кишанлар кенгая бошлади ва оёқ қўлим бўшади. Улар ухлаб турган вақтда уларнинг ўлжаларини хайдаб йўлга тушдим” деди. Масофа узоқ бўлса қандай етиб келдинг, деганида “Мен ҳар бир қадамимни босганимда кимдир мени кўтариб кетаётгандек туюлди” деди. Тақвода бардавом бўлсангиз Аллоҳ таоло албатта ҳалолдан бирор чиқиш йўлини кўрсатиб қўяди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat