Ассалому алайкум! Мен тиббиёт институтига ўқишга кирганман. Ўқиш муддатим 6 йил. Контракт миқдори 27млндан зиёд экан. Дадам шу ерда ўқишимни хохлаяпти аммо мен уйдагиларни қийнашни истамайман. Дадам топиб бераман деяпти аммо бази пайтлари пулга мухтож хам бўлиб хам қолади. Менинг виждоним қийналяпти шунча маблағ беришига. тайёрланай десам умринг ўтиб кетади деб туриб олган. Кўнглимда умуман хохиш йўқ дадамни кўнглини оғритиб қўймаяпманми?
– Ва алайкум ассалом! Агар келажакда яхши мутахассис бўлишга ақлингиз етса, албатта ўқинг. Валлоҳу аълам!