Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймон(секрет филми)

17:51 / 18.12.2019 | Mavlonbek | 3244

Ассалому алайкум! Хаётнинг энг буюк Сири дея этироф этилаётган "секрет" номли филм (китоб) га оид саволларга берган жавобларингизни ўқиганимдан буён мени бир нарса вахимага солиб келмоқда. Бу саволларга берган жавобларингизнинг бирида бу нарсаларга ишониш ширкка етаклайди деб ёзилган экан. Мен бу филмни 3 йил олдин кўрганман ва шундан бери бу билимларни хаётимда қўллаб келаман. Лекин бу билимларни менга Аллоҳнинг ўзи етказди, бирор нарсага эришишни хохласам энг аввал ўзимда бори учун Аллоҳга шукур келтиришим кераклигини биламан. Бу билимларни хаётимда қўллашимга сабаб бу ерда хеч қандай бошқа динга дават қилинмаябди. Агар у малумотлар ичида озгина бўлса хам бошқа динга етакловчи ёки Аллоҳнинг каломини озгина бўлсада инкор этувчи малумотлар бўлганида минг алхазар мен бу малумотлар фойдаланмаган бўлар эдим. Энди айтингларчи мен ушбу холатда гунохкорманми? Мен хаётимда ушбу билимлардан фойдаланиб ширкка қараб кетмаябманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз бирор нарсани хоҳласангиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берган истихора дуосини ўқинг. Чунки бу иш Аллоҳ билан маслаҳатлашиш ҳисобланади. Инсон ўзига нима яхши ёки нима ёмонлигини билмайди. Қанча қанча бой бўлиб кетганлар пешонаси саждага тегмасдан итдек ўлиб кетишмоқда. Яхши кўрган аёлига уйланганлар даюс бўлиб ҳаёт кечиришмоқда ва ҳоказо. Ваҳоланки улар ўша нарсаларга етишишни бахт деб билишган эди. Бирор ниятингиз бўлса шариат кўрсатмасига бинон сўранг. Боязид Бастомий ҳақларида имом Шотибий ўзларининг “Мувафақот” китобларида қуйидагича келтирадилар: 

Мен Аллоҳ таолодан аёлларга нисбатан шаҳват қўзғалиб гуноҳкор бўлишдан қўрқиб мендан аёлларга нисбатан шаҳватни олиб қўйишни сўраб дуо қилмоқчи бўлдим. Бирдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб дуо қилмаганлар деган нарса хаёлимга келди ва дуо қилишдан ўзимни тўхтатдим. Ўша ондан бошлаб Аллоҳ таоло мен(қалбим)дан аёлларга нисбатан шаҳват билан мойил бўлишни кўтарди дедилар. 

Қуръон ва ҳадис яшаш тарзини ўргатувчи дастур ҳисобланади. Биз яшаш тарзимизни шу иккисига мувофиқ қилишимиз керак. Бунинг учун эса уларни ҳар доим чуқур ўрганиб боришга ҳаракат қилишимиз зарур. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat