Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кесилган оёқни нима қилиш керак?

10:22 / 06.09.2015 | Шахобиддин | 3739

Ассаламу алайкум! Устозлар Аллоҳ жонларингизни омон қилсин. Аллоҳнинг хоҳиши билан бир биродармизни оёқларини шифокорлар кесишган ва кесилган оёқни қабристонга кўмган экан. Ўша акамиз Аллоҳнинг инояти билан кеча жон берди. У кишни қилган иши тўғрими? Аллоҳим барчамиздан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! -   Кувайтда нашр қилинган «Фиқҳ эсклопедияси»да «Соч, тирноқ ва қонни кўмиш» сарлавҳаси остида қуйидагилар ёзилган:
«Фуқаҳолар жумҳури ижмоъи шулки, шахсдан ажраб чиққан тирноқ, соя ва қонга ўхшаш нарсларни кўмилади. Бунинг далили Мийла битни Мишраҳ Ашъариядан келтирилган ривоятдир: «Отам тирноғини олиб, уни кўмди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай қилганларини кўрдим», деди.
-   Ибн Биназрдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қонни дафн қилиш маъқул келарди».
-   Аҳмад айтади: Ибн Умар ҳам шундай қиларди.
-   Шунингдек, аёл кишидан тушган ҳомила қони ва гўшти ҳам дафн қилинади».
-   Барча фиқҳ китобларида тирик кишининг ўзидан ажраган аъзоси кўмилиши таъкидланган. Бунга кўпроқ ўғрининг кесилган қўли мисол қилиб келтирилган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

Топ рейтинг www.uz Openstat