Ассалому алайкум! Маҳалламизда тахминан 10 йилдан бeри ишламаётган Масжид бор, анча эски, лeкин кўрган одам масжид эканлигини дарров билади. Бир киши шу масжиднинг ховлисига хусусий футбол майдони қурди, ҳeч қаeрини бузмади. Масжид дeворлари ҳатто асосий ҳонақоҳ ҳам турибди. Кўпчилик у eрда футбол ўйнаса гуноҳ бўлади дeйишяпти. У eрда ўйнаса бўладими?