Ассалому алайкум! Менинг бир ибодатга яқинда кирган дўстим ўз уйидан очилган кичик ошхонада ишлайди. У ерда ароқ сотилмаса ҳам мижозларидан баъзилари олиб киради. Бу жойда ишлаши ва ароқҳўр қолдириб кетган таомдан ейиши мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Ароққа алоқаси бўлмаган ишларда ишлаш жоиз, ароқхўрларнинг ичишига рухсат бермаслик керак. Улар қолдирган таомни ейишни ўзларидан сўраш керак. Валлоҳу аълам!