Ассалому алайкум! Мани бир оғайним айтишича мексикадан америкага ўтишда савол берар экан. Улар нима мақсадда келяпсан деса, у айтган эканки диндан воз кечияпман деган экан, лекин қалби ислом динида. Уни бу гапини хукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Куфр сўзини билиб туриб қасддан айтса диндан чиқади. Арзимаган дунё матоси учун бундай паст ишга боришининг ўзиёқ масалани аниқлаб турибди. Тезда иймонини янгиласин, олдинги ишига қаттиқ пушаймон ва афсуслар қилиб тавба қилсин. Валлоҳу аълам!