Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқишга шароит

18:26 / 27.12.2019 | Абдуллох | 1724

Ассаламу алайкум! Хитойда хам ўқиб хам ишлайман. Алҳамдулиллаҳ 5 вақт намоз ўқиман. Иш жойимда намоз ўқишлигим учун ўзим учун ўзим шароит қилганман. Рахбариятим бундан хабари йўқ, сабаби дин масаласида буларда тушунча деярли йўқ. Шунинг учун намознинг 3 махалини (пешин, аср, шом) ишхонамда ўқишга тўғри келади. Қолган икки махалини уйда тўлиқ адо қиламан. Ишхонамда бир кичкина 0.5 кв/м хонада намознинг 3 вақтини ўқийман, хона ўта кичкина бўлганлиги сабабли намозни тик турган холда рукъу қилиб, лекин саждани кичкина стулга қилиб чўккалаган холда қадада ўтириб ўқийман. Бунга сабаб хонанинг кичкиналиги ва сажда қилиш учун хонанинг етарли катта эмаслигида. Чунки бошқа хоналарда эшикни ёпиб олиб намоз ўқишга шароит йўқ. Шундай тарзда намоз ўқисам намозим адо бўладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пешонани ерга қўйиб сажда қилишга ҳаракат қилинг. Сон ва тиззаларни бир бирига ёпиштириб бўлса ҳам сажда қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat