Ассаламу алайкум! Мусофир муқимга уч ва тўрт ракъатли намозда иқтидо қилганда, учинчи ва тўртинчи ракъатга эргашиши қайси амалга киради. Буни сўраганимни сабаби аср намозида мусофир одам иккинчи такаъатда салом бериб, намоз тугагинча кутиб ўтирди кейин кетди. Бу одамни ўқиган намозини ҳукми қандай бўлади? Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Мусофир муқимга иқтидо қилса, зиммасига намозни тўлиқ ўқиш вожиб бўлади. Шунга биноан мусофир намозини қайта ўқиши вожиб. Валлоҳу аълам.