Ассалому алайкум! Ҳозирда интернет бозор жудаям оммалашиб кетган. Кўпчилик у каналдан олиб бу каналда сотади. Яъни нарсалари қўлида бўлмай туриб, бирор нарсага харидор чиқса ўша гуруҳдан олиб келиб устига қўйиб сотишади. Шу исломда жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Ёлғон гапирмасдан борини очиқ-ойдин ва ўзини ҳам кимлигини, яъни ўртадаги воситачилигини айтиши керак. Валлоҳу аълам!